Россиялик хонанда Дмитрий Маликов рубль ҳақида қисқа қўшиқ куйлади. Таъкидланишича, унинг матни хонанданинг Twitter’даги микроблогида рўй берган муҳокамалар таъсирида ёзилган.
Маликовнинг тан олишича, микроблогда ўзини мақтаб хабар қолдирган, бу твит маъқул келган обуначилар эса уни ушбу қўшиқни ижод қилишга кўндирган.
Қўшиқда санъаткор “ҳали қийинроқ, бахт олдинда” эканлигини таъкидлайди.
45 ёшли хонанда шу йилнинг ноябрь ойида Twitter’да кутилмаганда машҳур бўлиб кетди.

Унинг аудитория билан фаол баҳслар юритиши, Россия ОАВга танқидий ёндашиши ва мамлакатдаги вазиятни шарҳлаб бориши фойдаланувчиларнинг диққатини тортди.