“Зенит” жамоасининг собиқ бош мураббийи Лучано Спаллетти 22 декабрдан бошлаб “Рома” жамоасига бошчилик қила бошлайди. Айтилишича, у клуб билан бир ярим йиллик келишувга эришган.

Охирги ўйинлардаги муваффақиятсизликлар туфайли “Рома” раҳбарияти янги бош мураббий қидираётган эди. 22 декабрь куни Спаллеттининг “Зенит” билан шартномаси муддати тугайди ва у “Рома”га ўтади.