Трамп Бушни “тошдай тўмтоқ” деб атади

Жаҳон 19 Декабрь 2015 3127

АҚШ президентлигига номзод, миллиардер Дональд Трамп ўзининг рақиби, собиқ президент Жорж Бушнинг акаси Жеб Бушни “тошдай тўмтоқ” деб атади. Бу ҳақда у Twitter’даги саҳифасида ёзди.

Лас-Вегасда республикачи номзодлар учрашувида Жеб Буш билан кескин баҳсларга киришган Трамп тадбирдан сўнг интернетда қуйидаги мазмунда хабар қолдирди:

“Жеб Буш ўзининг ножоиз сайловолди кампанияси туфайли ўзи ва оиласини кулгига қўйди. У ўзига содиқ қолиши лозим. Бизнинг мамлакатимизга керак бўлган охирги нарса яна битта Бушдир! Тошдай тўмтоқ!”.

Кўпроқ янгиликлар