Туркия Ироқни ИШИДга ён босишда айблади

Жаҳон 19 Декабрь 2015 2929

Маълумки, бугун Ироқ ташқи ишлар вазири Иброҳим ал-Жаъфарий БМТ Хавфсизлик Кенгашига мурожаат қилиб, мамлакат шимолига Туркия қўшинларининг кириб келиши юзасидан резолюция қабул қилишга чақирди.

Унинг сўзларига қараганда, резолюция “турк оккупацияси”ни қоралаши ҳамда “давлат иродасига қарши ноқонуний бостириб кириш”ни акс эттириши лозим.
Шу муносабат билан Туркиянинг БМТдаги доимий вакили Ҳолит Чевик Хавфсизлик Кенгашининг Ироқ мурожаати юзасидан чақирилган навбатдан ташқари йиғилиши чоғида расмий Бағдодни ИШИДга ён босишда, террорчиларга қарши кураш ишини тўхтатиб қолишда айблади.

Чевик Туркия ҳеч қачон Ироқ суверенитетини бузишдан манфаатдор бўлмаслигини ишонтириб айтди.
“Анқара вазиятни юмшатиш учун етарлича чоралар кўрди. Аввал бошидан биз масалани икки томонлама каналлар орқали ҳал қилишга уриндик. Бу масалани халқаро майдонларга олиб чиқиш жаҳон ҳамжамиятининг ИШИДга қарши бирдамлигини бузишдан бошқа бирор мақсадга хизмат қилмайди”, - таъкидлади Чевик.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29636 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16020 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 63920 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56939 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 22 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 41 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 250 Жаҳон
Мексика жанубида тутқунликдаги 37 нафар гватемалик муҳожир озод қилинди
09:04 94 Жаҳон
McDonalds Ҳиндистондаги 170 га яқин ресторанини ёпади
08:57 962 Жаҳон
Пентагон раҳбари Украинага келмоқда: қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
08:51 638 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар