Хиддинк ва “Челси”: тарих яна такрорланадими?

Спорт 19 Декабрь 2015 6991

Хиддинк “Челси”га илк бор 2009 йилнинг февралида, Луис Фелипе Сколари жамоани бошқара олмаётгани ойдин бўлганда келди. Жанубий Америка футбол “отаси”га айланган Сколари учун Европа футболи “совуқлик” қилган эди. Шу боис уни истеъфога чиқариб, ўрнига Хиддинкни олиб келишганди.

Жамоа

Хиддинк ўшанда жамоа таркибидан нолимаса ҳам бўларди: чунки “Челси”да Эшли Коул, Терри, Лэмпард, Эссьен ва Дрогба тўп сурарди.

Натижа

Хиддинк жамоага келгач, беш ўйинда кетма-кет ғалаба қозонилди. Бундан ташқари Чемпионлар Лигаси баҳсининг плей-оффида “Ювентус” мағлуб этилди. Уч ой ичида жамоа фақатгина “Тоттенҳэм”га мағлуб бўлди. Гусни жамоага чақиришларидан мақсад, у жамоани Чемпионлар Лигасидаги ўрнини сақлаб қолиш эди ва у бу ишни ҳеч бир муаммосиз амалга оширди.

Драма

Хиддинк бошчилигидаги “Челси” бир қатор драматик ўйинлар ўтказди. Жумладан, бунга мисол қилиб, 2008-2009 йиллардаги Чемпионлар Лигаси доирасида ўтган “Барселона” билан ўйинни эътироф этиш мумкин. Каталонияда ўйин олдидан Хиддинк “Барса”га қарши ҳужумкур ўйин кўрсатишларини айтди ва бу борада алдади: ўша ўйинда “Челси” ҳимояга ётиб олди.

Жавоб учрашувида “Челси”га зафар кулиб боқаётганди, аммо ўйин якунида Андерс Иньеста ўзининг голи билан барча нарсага нуқта қўйди. Ўшанда ўйин қаҳрамони нафақат Иньеста бўлганди, балки норвегиялик ҳакам Эвребе ҳам бунга ўз ҳиссасини қўшганди. У ўйинда “Челси” фойдасига белгиланиши керак бўлган тўртта пенальтидан биттасини ҳам белгиламади. “Бу шармандалик!” деб қичқирганди ўшанда Дрогба камералар қаршисида.
Аммо “Челси” сўнгги ўйинда ғалаба қозониб, Англия Кубогини қўлга киритди. Ярим финалда “Арсенал”, финалда эса “Эвертон” мағлуб этилди.

Хайирлашув

“Челси” ўйинчилари Гусни жамоада қолишини жуда исташарди, аммо мураббий Россия терма жамоасидаги ишини давом эттиришга мажбур эди. “Мен ундан йигирманчи марта жамоада қолишини сўраганимдан сўнг, бекорга ҳаракат қилаётганимни тушуниб етдим”, — деган эди Жон Терри.
Ҳайирлашув олдидан жамоа Хиддинкка Rolex Dayton қўл соатини совға қилди.

Қайтиш

“Челси”дан кейин Хиддинкка омад кулиб боқмади — Россияни ЖЧ-2010 га олиб чиқа олмади, Туркия Евро-2012 га бора олмади, Голландияга ҳам Евро-2016 да қатнашиш насиб қилмади. Фақатгина “Анжи” билан ишлари бироз юришди холос: жамоа Европа Лигаси мусобақасида учликка кира олди.
Голландияда мураббий Хиддинк тамом бўлди, деб ўйлашганди. “Аякс” жамоаси мураббийи Рональд де Бур уни қариганга чиқариб қўйди. Аммо унинг “Челси”га таклиф қилиниши бекорга ўхшамайди, буни албатта вақт кўрсатади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14340 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11517 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47003 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8374 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 295 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 1582 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 1803 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар