Хитойлик миллиардер йўқолгани ҳақидаги гаплардан кейин АҚШда топилди

Жаҳон 19 Декабрь 2015 4562

Хитойлик миллиардер, Fosun Group компанияси раҳбари Го Гуанчан аксилкоррупцион тергов юзасидан олиб борилаётган иш бўйича қўлга олингани ҳақидаги миш-мишлар ортида сирли йўқолганидан кейин бир ҳафта ўтиб Нью-Йоркда кўриниш берди, деб хабар бермоқда The Wall Street Journal нашри.

Таъкидланишича, Го Гуанчаннинг Манхэттендаги ресторанлардан бирида кечки овқат тановул қилаётгани тасвирланган фотосуратлар ижтимоий тармоқларда тадбиркор ҳукумат томонидан бир махсус терговда иштирок этгани ҳақидаги изоҳлар билан пайдо бўла бошлади.     

Можаро ўтган ҳафтада, Fosun топ-менежерлари Гуанчан билан алоқани йўқотиб қўйганларидан кейин юз берди. Оқибатда топ-менежерлар компаниянинг акцияларини Гонконг биржасида сотишни тўхтатиб қўйишди.

Компания вакили Fosun раҳбари кейинги ҳафтада Монреалга боришини тасдиқлади. Жаҳон ОАВлари Го Гуанчанни Хитойнинг Уоррен Баффети деб атайдилар. 2015 йилда у Forbes талқини бўйича хитойлик миллиардерлар орасида 34-ўринни эгаллаган. Гуанчаннинг бойлиги 2,12 млрд долларга баҳоланмоқда.

Аввалроқ Fosun International АҚШнинг тижорий кўчмас-мулк брокери Cushman & Wakefield Inc. компаниясини сотиб олиш эҳтимолини қўриб чиқаётгани маълум қилинганди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33307 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71197 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10078 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134453 Жамият
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 976 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 858 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 1100 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 2655 Спорт
Австрияда катта чодирнинг ағдарилиши оқибатида 100 дан кўпроқ одам жабрланди
22:10 598 Жаҳон
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
22:00 979 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар