Хонанда Каниза тўйини ўзининг яккахон концерт дастури чоғида ташкил этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Sayyod.com сайти хабар бермоқда.

“Ҳозир бир минут дам олиш йўқ, концертимда тўйим бўлгани учун махсус ёр-ёр қўшиғи хам тайёрламоқдаман, - унинг сўзларини келтиради сайт. – Шу куни халқ олдида турмушга чиқаман. Шу учун хам концерт бир кун бўлади. Бу реклама ва пиар эмас, бу қарорга мана бугун аниқ келдик ва бемалол расман эълон қила оламан.

Концерт кунини хозирча сир сақлашим керак, зеро бу санада нафақат тўйим балки ижодимга 10 йил бўлади ва яна бир муҳим сана шу кун билан боғлиқ. Уни концерт куним расман эълон бўлганида айтаман. Уч муҳим сана бир кунда бўлади. Хуллас, турмуш ўртоғим мени шу куни сахнадан уйига олиб кетади”.