Интернетда иккинчи авлод Chevrolet Niva йўлтанламасининг суратлари пайдо бўлди. Суратлар Россиянинг Роспатент агентлиги базасида жойлаштирилди.

Экспертларнинг суратлар асосида хулоса қилишича, модель 2014 йили Москва автосалонида кўрсатилган шу номли концепт-кар услубида ишланган. Прототип 1.8 л ли 135 от кучига эга Peugeot двигатели, 5 босқичли механик трансмиссия билан таъминланган.
Машинани ишлаб чиқариш 2015 йилнинг охирида Тольяттидаги GM-АвтоВАЗ заводида бошланиши кутилаётган эди.

Корхона қурилишининг бошланиши 2013 йилнинг ўртасида эълон қилинган эди. Май ойида корхона қурилиши вақтинчалик тўхтатилгани айтилди. Эндиликда лойиҳа давом этиши эътироф этилмоқда.