Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова 2015 йил ҳам одатга кўра йил сўнгида ўзининг янги мусиқий альбоми тақдимотини ўтказади.

“Мен сен билан қироличаман” янги альбоми тақдимот маросими жорий йилнинг 22 декабрида Тошкентдаги “Наврўз” ресторанида бўлиб ўтади. Kun.uz сайти ушбу тадбирдан репортаж тайёрлашни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 12 декабрида 52 ёшни қаршилаган хонанда 9 октябрда "Hayat Bana Ask Borcun Var" деб номланган туркча альбом тақдим этган, шунингдек, декабрь ойи бошида “Сабо бўлиб” қўшиғига клип суратга олган эди