Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида Испаниянинг “Барселона” жамоаси Аргентинанинг “Ривер Плейт” клубига қарши майдонга тушди. Япониядаги “Ниссан” майдонида кечган баҳсда “каталонияликлар” йирик 3:0 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувдаги голларга Лионель Месси (36’) ҳамда Луис Суарес (49’, 68’) муаллифлик қилди.

Маълумот учун, “Барселона” ушбу мукофотни учинчи маротаба қўлга киритиб, рекорд қайд этди. Бунга қадар жамоа 2009 ҳамда 2011 йилларда жаҳоннинг энг яхши клуби номига сазовор бўлган эди.

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати. Финал.

Ривер Плейт (Буэнос-Айрес, Аргентина) – Барселона (Барселона, Испания) – 0:3

Голлар: Месси, 36 (0:1); Суарес, 49 (0:2); Суарес, 68 (0:3).

Огоҳлантириш: Краневиттер, 10; Понсио, 32 – Альба, 16; Ракитич, 43; Неймар, 61; Роберто, 72.