“Бавария” ёзда Анчелотти Гвардиола ўрнини эгаллашини расман тасдиқлади

Спорт 20 Декабрь 2015 2346

“Бавария” бошқарув раиси Карл-Хайнц Румменигге жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола клуб билан шартномани узайтирмаслигини тасдиқлади.

Гвардиола мавсум охирида жамоани тарк этади. Клубнинг янги бош мураббийи лавозимини Карло Анчелотти эгаллайди.

“Биз Гвардиоладан миннатдормиз. Хосеп билан жорий мавсумда ҳамда кўплаб ғалабаларни нишонлаймиз деб умид қиламан.

Анчелотти – “Бавария” билан ишлайдиган яна бир ажойиб мураббий. Биз у билан ҳамкорлик қилишдан мамнунмиз”, – деди Румменигге.

Маълумот учун, Карло Анчелотти “Бавария” билан 3 йиллик шартнома имзолайди. 

Кўпроқ янгиликлар