“Манчестер Юнайтед” афсонаси сэр Бобби Чарльтон клубда 500-ўйнини ўтказган жамоа сардори Уэйн Рунига мукофот топширди.

Футбол фахрийси 17-тур доирасида “Норвич”га қарши кечадиган ўйин олдидан эсдалик мукофотини топширган.

Маълумот учун айтиб ўтиш лозимки, Руни ушбу мукофотни қўлга киритган ўнинчи футболчи бўлди. Чарльтон ва Гиггзлар ҳам ушбу мукофотга ўз вақтида сазовар бўлишган.