Англия Премьер лигаси пешқадами “Лестер Сити” 17-турда меҳмонда “Эвертон”ни 2:3 ҳисобида мағлуб этди. 1-бўлимда жамоаларнинг дарвозалари бир мартадан ишғол этилди: 27-дақиқада Рияд Марез пенальтини амалга оширди, бир неча дақиқадан кейин Ромелу Лукаку ҳисобни тенглаштирди. 65-дақиқада “тулкилар” яна битта пенальтини амалга ошириш ҳуқуқини қўлга киритдилар, уни ҳам Марез амалга оширди, 4 дақиқадан кейин Синдзи Окадзаки “ирислар” дарвозасига яна битта тўп киритди. Ўйин охирида “ирисчилар” Кевин Миральяснинг тўпи эвазига ҳисобни минимал фарққача қисқартиришди. Клаудио Раньери шогирдлари ушбу ғалабалари эвазига “Арсенал”дан 5 очкога ўзиб кетдилар. “Арсенал” эса тур доирасида 21 декабрда “Манчестер Сити” билан учрашади.

Англия Премьер-лигаси, 17- тур

Эвертон – Лестер Сити – 2:3
Голлар: Марез, 27 (0:1, пен); Лукаку, 32 (1:1); Марез, 65 (1:2, пен); Окадзаки, 69 (1:3); Миральяс, 89 (2:3).

Мусобақа жадвалида 3-ўринда кетаётган “Манчестер Юнайтед” “Олд Траффорд”да 18-ўриндаги “Норвич Сити”га 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. 38-дақиқада Кэмерон Жером меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди, 54-дақиқада эса Александер Тетти ҳисобни 2 та тўп фарқига етказиб қўйди. Луи ван Гал шогирдлари Антони Марсьялнинг 66-дақиқадаги саъй-ҳаракатлари эвазига рақиб дарвозасига битта жавоб тўпини киритишга муваффақ бўлишди.

Манчестер Юнайтед – Норвич Сити – 1:2
Голлар: Джером, 38 (0:1); Тетти, 54 (0:2); Марсьяль, 66 (1:2).

“Челси” Жозе Моуринью клубни тарк этгандан кейинги биринчи ўйинида “Сандерленд”ни ютди. “Стэмфорд Бриж” стадионида ўтган учрашув 3:1 ҳисобида “аристократлар” ҳисобига якунланди. “Челси”ни бош мураббий вазифасини вақтинчалик бажарувчи Стив Холланд бошқарди.

Тўпларни “Челси” сафида Бранислав Иванович, Педро, Оскар, “Сандерленд”дан эса Фабио Борини киритди.
“Челси” шу ғалабаси эвазига 18 очко йиғиб, 15-ўринга кўтарилиб олди.

Челси – Сандерленд – 3:1
Голлар: Иванович, 5 (1:0); Родригес, 13 (2:0); Оскар, 50 (3:0, пен); Борини, 53 (3:1).

Турдан ўрин олган қолган учрашувларда қуйидаги натижалар қайд қилинди:

Саутгемптон – Тоттенхэм Хотспур – 0:2
Голлар: Кейн, 40 (0:1); Алли, 43 (0:2).

Вест Бромвич Альбион – Борнмут – 1:2
Голлар: Смит, 52 (0:1); Макаули, 79 (1:1); Дэниелс, 87 (1:2, пен).
Четлатиш: Макклин, 34; Рондон, 90+5 – нет.

Сток Сити – Кристал Пэлас (Лондон) – 1:2
Голлар: Уикхэм, 45+1 (0:1, пен); Кркич, 76 (1:1, пен); Ён, 88 (1:2).