Бишкек аэропортига бомба қўйилгани хабар қилинди

Жаҳон 20 Декабрь 2015 4420

Қирғизистон пойтахтидаги “Манас” аэропортига бомба қўйилгани ҳақида маъмуриятга хабар келиб тушди. Лекин, республика миллий хавфсизлик қўмитаси берган маълумотларга қараганда, сапёрлар у ердан портловчи ускуна топа олмаган.

“Бугун аэропорт электр манзилига портловчи ускуна ўрнатилгани борасида хабар келиб тушди, - дейилади хабарномада. – Воқеа жойига тегишли хизматлар ходимлари етиб келди. ИИВ ва авиацион хавфсизлик хизматининг қўшма тадбири давомида аэропорт кўздан кечирилиб, ҳеч қандай портловчи ускуна аниқланмади”.

Бундан ташқари, аэропортда бўлган самолётлар кўриб чиқилган.

Кўпроқ янгиликлар