Блаттер: ФИФА ахлоқ-одоб қўмитаси менга нисбатан коррупция бўйича айбловларни бекор қилди

Спорт 20 Декабрь 2015 2292

ФИФА президенти Йозеф Блаттернинг айтишича, ахлоқ-одоб қўмитаси менга нисбатан коррупция бўйича айбловларни бекор қилди. Бу ҳақда у Швейцариянинг “Блик” нашрига хабар бермоқда.

Шу ҳафта ўртасида 79 ёшли Блаттер ФИФА штаб-квартирасига адвокати Лоренцо Эрни билан борди. Коррупция айблови бўйича 90 кунга футбол фаолиятидан четлаштирилган функционер ахлоқ-одоб қўмитасининг 8 соат давом этган йиғилишида иштирок этиб, ўз позициясини ҳимоя қилиб чиқди. Якуний вердикт душанба куни пешинда чиқарилиши кутилмоқда. Ўша кунга Блаттер матбуот анжумани ҳам режалаштирган.

Блаттер, коррупциядан ташқари, жиноий масъулиятсизликда ҳам айбланган эди.

Кўпроқ янгиликлар