Буюк Британия ҳарбий-ҳаво кучлари 19 декабрда Сурия ва Ироқда ИШИД жангарилари позицияларига навбатдаги кучлироқ зарбаларни берди.

Буюк Британия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, бомбардимонларда иштирок этаётган Typhoon, Tornado самолётлари ва Reaper учувчисиз парвоз қурилмаси “2014 йилда террорчилар томонидан Ироқнинг босиб олинган ҳудудининг 40 фоизини жангарилардан озод қилган ироқлик ва курд қўшинларига самарали қўллаб-қувватлашни таъминламоқда”.