Ҳозирда “Монреаль Импэкт”да тўп сураётган “Челси”нинг собиқ ҳужумчиси Дидье Дрогба Лондонга қайтиши мумкин.

France Football берган маълумотга кўра, “Челси” раҳбари Роман Абрамович 37 ёшли футболчига жамоа янги мураббийи Гус Хиддинкга ёрдамчи бўлишни таклиф қилди.

Дрогба Лондонга келган ва “Челси”нинг сўнгги “Сандерленд”га қарши кечган учрашувига ташриф буюриб, ўйинни Роман Абрамович ҳамда Гус Хиддинк билан томоша қилди.

Таъкидланишича, “Челси” футболчининг ҳозирги жамоаси билан ҳам музокаралар олиб бормоқда ва келишув ҳақида душанба куни эълон қилиниши кутилмоқда.