Индонезиянинг Силавеси ороли яқинида денгизда йўқолиб қолган паромнинг 40 нафарча йўловчиси қутқариб қолинди. Бу ҳақда маҳаллий матбуот хабар берди.

“Операция чоғида 39 киши очиқ денгиздан қутқариб қолинди. Яна 3 йўловчининг танаси аниқланди. Уларни қутқаришга муваффақ бўлинмади”, - деди қутқарув операцияси раҳбари Роки Азикин.

Унинг сўзларига қараганда, кема ағдарилиб, чўкиб кетган, бунинг оқибатида йўловчилар очиқ денгизда қолиб кетишган.