Индонезиянинг Сулавеси ороли яқинида ўтказилаётган қутқарув операцияси давомида йўқолиб қолган кемадан 4 киши тирик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда “Синьхуа” ахборот агентлиги.

Бу ҳақда қидирув-қутқарув операциясини бошқараётган Анди Султон маълум қилди.

Унинг айтишича, бортида 108 йўловчи ва 10 нафар экипаж аъзоси бўлган кеманинг ўзи ҳали топилмаган.

Аввалроқ алоқага чиқмаган кема чўкмагани, балки мотори ишламай, юрмай қолгани маълум қилинганди.