Индонезияда йўқолган кеманинг 20 дан ортиқ йўловчиси очиқ денгизда топилди

Жамият 20 Декабрь 2015 2482

Индонезияда 19 декабрда йўқолиб қолган йўловчи паромидан 20 дан ортиқ йўловчи Сулавеси ороли яқинида очиқ денгиздан топилди.

“Сузиш жилетларини кийиб олган 21 киши денгиздан топилди. Биз уларни эвакуация қиламиз”, деб айтди қидирув-қутқарув операцияси бошлиғи Роки Азикин. Унинг айтишича, кема тўнтарилиб, чўкиб кетган. Камида икки киши ҳалок бўлган, уларнинг жасади топилган.

Аввалроқ индонезиялик балиқчилар кеманинг 4 йўловчисини, жумладан бир болани топиб, эвакуация қилганлар. Топилганлар балиқчилар буйларига тирмашибгина сув устида қолишган.

Бортида 100 дан ортиқ одам бўлган йўловчи пароми билан алоқа у Сулавеси ороли қирғоқларидан 20 км узоқликда денгизда бўлганда узилиб қолган. Жанубий Сулавеси вилояти полиция комиссари Франс Бурангнинг маълум қилишича, қутқарув операциясига денгиздаги кучли тўлқинланиш халақит бермоқда. Ҳуқуқ-тартибот муассасалари маълумотларига кўра, кема бортида 94 нафар катталар ва 14 нафар болалар бўлган.

Кўпроқ янгиликлар