Испанияда бугун эрталаб сайлов участкалари очилди. Парламент депутатлигига номзодларга овоз бериш кечгача давом этади.

Қуйи палатадаги 350 ва юқори палатадаги 208 ўринга жами 4 353 номзод – 2 263 эркак ва 2 090 аёл даъвогарлик қилмоқда. Ўз номзодларини 13 партия ва турли коалициялар кўрсатди.

Сайлов куни тартибни 92.7 минг нафар хавфсизлик хизматлари ходимлари, шу жумладан, маҳаллий ва миллий полиция, шунингдек, фуқаролик гвардияси таъминлайди.