Кения расмийлари Air France самолётида бомба борлигини тасдиқлади. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда.

Илгари хабар қилинганидек, Маврикийдан Парижга кетаётган Air France компанияси самолёти бортда бомбага ўхшаган предмет топилиши муносабати билан Кенияда фавқулодда қўнишни амалга оширишга мажбур бўлди. Самолёт Момбаса шаҳридаги Мои халқаро аэропортига қўнган. Унинг бортидан 459 йўловчи ва 14 нафар экипаж аъзоси эвакуация қилинган.
Кениялик мутахассислари самолёт бортида портловчи ускуна топиб, уни аэропорт ташқарисига олиб чиқиб кетгани хабар қилинмоқда.

Авиакомпания йўловчиларни олиб кетиш учун Кенияга қўшимча рейс юборди.