Сайтга қўйилаётган хабарларни ўқувчиларга етказишга катта эътибор қаратадиган Kun.uz сайти Telegram’да ўзининг расмий каналини очди. Каналга аъзо бўлиш учун Telegram’да “kunuzofficial” деб қидирув бериш ёки ушбу ҳавола бўйича ўтиб, “Join” тугмасини босишлари керак бўлади. 

Каналнинг хатоликларсиз ишлаши учун Telegram'нинг энг сўнгги версиясини ўрнатиш лозим. 

Расмий каналнинг очилгани Telegram’даги бот фаолиятини тўхтатмайди. Ботга аъзо бўлган фойдаланувчилар аввалгидек хабарларни ўқиб боришлари мумкин.

Ҳозирда каналда энг муҳим хабарлар бериб бориш режалаштирилган.

Бундан ташқари фойдали маълумотларни олиш ва яхши кайфиятда юришни истаганлар учун xabardoruz (ҳавола) ҳамда футбол мухлислари учун энг сўнгги янгилик ва тезкор голларни кузатиб бориш имконини берувчи tribunauz (ҳавола) каналлари ҳам очилди.