Сурия президенти Башар Асаднинг Эронга учаётган самолётини Россиянинг тўртта қирувчиси кузатиб боради. Бу ҳақда Ливаннинг Al-Diyar газетаси хабар бермоқда.

“АҚШ бошчилигидаги халқаро коалициянинг авиацион қўмондонлиги уларнинг кучлари Башар Асадни олиб кетаётган самолётга яқинлашмаслиги ҳақида огоҳлантирилди”, - деб ёзади нашр.

Сурия президенти Эронда расмий ташриф билан бўлади. Унинг самолёти Ироқ ҳаво ҳудудидан ўтади.