Покистон “Толибон”лари ИШИД террорчилик гуруҳи билан бирлашишга рози бўлмади, деб хабар бермоқда Dawn.

Нашриётнинг маълум қилишича, “Толибон”ларнинг мақсади мамлакат ҳукуматини ағдариб ташлаш ва у ерда шаръий давлат қуриш. Мақола муаллифининг назарда тутишича, покистонлик “Толибон”лар мақсади бутун Жанубий Осиё бўлган ИШИД билан ўта эҳтиёткорлик билан алоқа ўрнатишмоқда.

Нашриётнинг келтиришича, “Толибон”лар ал Бағдодийни мусулмонларнинг халифаси деб ҳисоблашмайди. Бундай мақомга эга бўлиш учун у ер юзидаги барча мусулмонларга раҳбарлик қилиши керак. У бўлса маълум бир ҳудудда, маълум бир одамларга бошчилик қилмоқда.
Шунингдек, алоҳида таъкидланишича, покистонлик “Толибон”лар афғонистонлик “Толибон”лардан алоҳида ҳаракат қилади.