Ўзбекистон чегара хизмати ходимлари томонидан Тожикистондан Қозоғистонга наркотик моддалар олиб ўтишга бўлган уриниш тўхтатиб қолинди. Ўзбекистон чегара наряди “Бекобод-темир йўл” халқаро ўтказиш пунктида Хўжанд-Арис юк поезди ичида олиб кетилаётган 33.2 кг наркотик моддаларни аниқлади ва ушлаб қолди.

Гиёҳванд моддалар махсус ясалган ва кўздан нари қилинган идишда топилди. У Тожикистондан Қозоғистонга юк олиб кетаётган вагон ичида беркитилган эди. Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.