“ПСЖ” президенти Носир ал-Хелайфий “Реал Мадрид” футболчиси Криштиану Роналдунинг Париж клубиги ўтиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

“Ҳозирги вақтда Роналду “Реал” футболчиси ҳисобланади. Унинг шартномаси тугашига 2 ярим йил бор. Флорентино Перес билан муносабатларимиз яхши. Биз Криштиану ҳақида ҳеч қандай музокара олиб бормадик.

Албатта, Роналду ажойиб футболчи. Бироқ бизнинг жамоада ҳам кучли футболчилар бор. Мисол учун, Ди Мария. Мен у кўрсатаётган ўйиндан қониқиш ҳосил қилаяпман”, – деди Носир ал-Хелайфий.