Россия президенти Владимир Путин Украина ички ишлар вазири Арсен Аваков ва Одесса губернатори Михаил Саакашвили ўртасида келиб чиққан можарони “трагикомедия” деб атади.

Путин бу ҳақда Владимир Соловьевнинг “Миропорядок” деб номланган ҳужжатли фильмида айтиб ўтди.

“Улар русчада уришаётгани – яхши. Яхшиямки, грузинча ёки осетинчада эмас. Бироқ бу кулгили, бу қандайдир трагикомедия”, деб айтди Путин.

Бундан аввал Аваков бир йиғилишда Саакашвили уни порахўр деб атагани учун унинг юзига суви бор пластмасс стаканни улоқтирганди.

 

Путин о ссоре Авакова с Саакашвили. Завтра. 21.30. Т/к Россия. Миропорядок.

Видео опубликовано Владимир Соловьев (@vrsoloviev)Дек 19 2015 в 8:24 PST