Россия президенти Владимир Путин Москванинг Сурия масаласидаги ҳаққонийлиги унга куч бағишлашини таъкидлаб ўтди.

“Шунчаки очиқлик эмас, изчиллик, айтиш мумкинки, позициямизнинг ҳаққонийлиги – мана шу бизга куч беради”, - деди у Владимир Соловьёвнинг “Миропорядок” ҳужжатли фильмга берган интервьюсида.

Фильм “Россия 1” канали орқали “Вести недели” дастури ичида намойиш этилди.