Россия президенти Владимир Путин СССРнинг Афғонистонда уюштирган ҳарбий кампаниясини хато деб баҳолади, лекин уни АҚШнинг Вьетнамдаги ҳаракатлари билан қиёсламаслик лозимлигини таъкидлади.

“Афғонистон ва Вьетнамни чалкаштирмаслик лозим. Биз Афғонистонда барибир амалдаги ҳукуматнинг илтимоси билан бўлган эдик. Бунинг фарқи катта”, - унинг сўзларини келтирмоқда Интерфакс агентлиги хабар бермоқда.

“Умуман олганда, Афғонистон кампанияси Совет Иттифоқининг хатоси эди”, - қўшимча қилди Путин.