Бағдоддаги меҳмонхоналардан бирида “Ироқ гўзали” танлови ўтказилди, деб ёзмоқда Daily Bhaskar. Бундан олдин ушбу танлов 1972 йилда ўтказилган эди.

Маълум қилинишича, суннийлар ҳам, шиалар ҳам ўз диний эътиқодларига консерватив ёндашаётган ушбу мамлакат учун бу муҳим воқеадир. Маҳаллий амалдорлар ушбу танловга қаршилик кўрсатган бўлсада, унда 150 нафар қиз қатнашди.
“Ироқ гўзали” эса Киркук шаҳридан 20 ёшли Шайма Абдулраҳмон бўлди.
“Мамлакатим келажакка назар ташлаётганидан хурсандман. Бу воқеа кўпчилик ироқликлар юзига табассум олиб келди”, — деб унинг сўзларидан иқтибос келтирди Repubblica.

Танловда қатнашган кўпчилик қизлар уларга бўлган таҳдидлар туфайли ўзларини номзодлар сафидан чиқаришди.