Рустам Мирсодиқов “Металлург”ни янги мавсумга тайёрлайди

Спорт 20 Декабрь 2015 2045

Бекободнинг “Металлург” жамоаси 21 декабрда Чирчиқда янги бош мураббий Рустам Мирсодиқов бошчилигида янги мавсумга тайёргарлик кўришни бошлайди.

Клуб матбуот хизматининг маълумотларига қараганда, жамоа катта мураббийи лавозимига XXII Осиё ўйинлари чемпиони, Ўзбекистоннинг 3 карра чемпиони, 2 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби Февзи Давлетов тайинланган. Унинг ёрдамчилари эса XXII Осиё ўйинлари ғолиби, 5 карра Ўзбекистон чемпиони, Ўзбекистон Кубоги соҳиби Абдуқаҳҳор Маъруфалиев ҳамда клуб тарихидаги энг яхши ҳужумчилардан бири Илёс Қурбоновлар бўлишди.

Илгари хабар қилинганидек, Ўзбекистон футбол федерацияси ижроия қўмитаси бюроси “Пахтакор” ва “Металлург” ўртасидаги 24 сентябрда ўтган баҳс спорт этикасига зид келган деб ҳисоблади. Шу боис “Металлург” бош мураббийи Рустам Мирсодиқовнинг лицензияси 2015 йил мавсумининг охирига қадар тўхтатилган эди.

Кўпроқ янгиликлар