Жорий йилнинг октябрь ойида Саудия Арабистони экспорт қилган нефть миқдори бир кунда 7,111 млн баррелни ташкил этди. Бу кўрсаткич сентябрь ойида 7,364 млн баррел эди, деб маълум қилинмоқда Joint Organisations Data Initiative’нинг расмий сайтида.

“Нефть нархининг икки ой мобайнида тушиб кетишидан сўнг, Саудия Арабистонининг нефть экспорт ҳажми ошиб, бир кунга 7,364 млн баррелни ташкил этди”, — дейилади сайтда келтирилган маълумотда.