Волгограддаги кўп қаватли бинонинг портлаши оқибатида 36 хонадон вайрон бўлди

Жаҳон 20 Декабрь 2015 10362

Россиянинг Волгоград шаҳридаги кўп қаватли бинолардан бирида маиший газ ускуналарининг икки маротаба кетма-кет портлаши оқибатида бинодаги 36 хонадон вайрон бўлиб, пастга қулади. Бу ҳақда шаҳарнинг Дзержинский тумани раҳбари Сергей Таций “Россия 24” телеканали эфирида хабар қилган.

Ушбу ҳалокат оқибатида 100 киши бошпанасиз қолган. Таций шаҳар маъмурияти уларга уй-жой тақдим этиши масаласини ҳал қилаётганини, бундан ташқари, уйда ёниб кетган ҳужжатлар оператив тартибда тикланиб беришини маълум қилди.
“Уй экспертизаси ўтказилиб, муҳандислик қарорлари қабул қилинади”, - қўшимча қилди амалдор. Айни пайтда қутқарув ишлари давом этмоқда.

Портлаш оқибатида 1-қаватдан 9-қаватгача бўлган хонадонлар устма-уст қулагани айтилмоқда.

Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилган, тафтиш ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Интернетга воқеа жойида олинган видеолавҳа жойлаштирилди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20697 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38036 Lifestyle
Зидан: Бизни оғир мавсум кутиб турибди, яна «Барса» билан рақобат
09:00 2 Спорт
НАТО шаҳарларда ҳарбий амалиётларни ўтказиш концепциясини ишлаб чиқмоқчи
08:59 18 Жаҳон
Гватемалада жиноятчиларнинг шифохонага ҳужум қилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди
08:51 77 Жаҳон
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 892 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 641 Жаҳон
Вальверде: «Реал» ҳам барибир мағлуб бўлади
08:31 1 Спорт
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 755 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 990 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар