Волгограддаги турар жой биносида чиққан ёнғин бартараф этилди

Жаҳон 20 Декабрь 2015 2802

Волгоградда 9 қаватли турар жой биносида газ портлаши оқибатида чиққан ёнғин бартараф этилди, деб хабар берилмоқда вилоят фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси расмий сайтида.

“Соат 16.04 ҳолатига кўра, ёнғин бартараф этилди. Айни пайтда баъзи ёнғин ўчоқларига сув сепилмоқда”, деб айтилмоқда хабарда.

Таъкидланишича, айни пайт қутқарувчилар вайроналар уюмини тозалашни бошлашган.

Аввалроқ уй вайроналари остида 4 киши қолиб кетган бўлиши мумкинлиги айтилганди.

Портлаш оқибатида бир подъезддаги 1-қаватдан 9-қаватгача барча уйлар қулаб тушган. Ёнғин чиққандан кейин яна битта портлаш содир бўлган.

Кўпроқ янгиликлар