Бугун, 21 декабрь куни пойтахтимиздаги “Истиқлол” санъат саройида “Эътироф-2015” миллий мукофоти совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда 23та номинация бўйича ғолиблар номи эълон қилинди.

Тадбир эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари иштирокидаги концерт дастури билан ҳамоҳангликда кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Қуйидаги номинациялар бўйича ғолибларга мукофот статуэткаси ва дипломлар тақдим этилди:

“Йилнинг энг яхши театр актёри” – Феруз Бурхонов;

“Йилнинг энг яхши театр актрисаси” – Шахло Темирова;

“Йилнинг энг яхши киноактрисаси” – Юлдуз Ражабова;

“Йилнинг энг яхши киноактёри” – Шоҳрух Насимов;

“Энг яхши тарихий аёл образи” – Гулбаҳор Йўлдошева;

“Йилнинг энг яхши ёшлар дастурлари продюсери” – Бахтиёр Сафаров;

“Энг яхши радио бошловчи” – Иброҳим Аҳмедов;

“Энг яхши журналист” – Жамшид Умрзоқов;

“Эътибор” – Нуриддин Ҳамроқулов;

“Санъат соҳасидаги хизматлари учун” – Нуриддин Ҳайдаров;

“Йилнинг энг яхши бастакори” – Ойдин Абдуллаева;

“Йилнинг энг яхши раққосаси” – Дилором Мадраҳимова;

“Энг яхши опера аёл хонандаси” – Ширин Маматова;

“Йилнинг энг яхши гуруҳи, ансамбли, оркестри” – Ойбек ва Нигора;

“Йилнинг энг яхши эркак эстрада хонандаси” – Абдурашид Йўлдошев;

“Йилнинг энг яхши аёл эстрада хонандаси” – Малика Эгамбердиева;

“Йилнинг энг яхши спортчиси” – Дмитрий Шокин;

“Спорт маликаси” – Диёра Келдиёрова;

“Йилнинг энг яхши спорт мураббийи” – Жалол Юсупов;

“Йил параолимпиячиси” – Норбеков Хусниддин;

“Йилнинг энг яхши ҳайкалтароши” – Асланбек Алназаров;

“Йилнинг энг яхши ҳунарманди” – Жасур Жумаев.

Эслатиб ўтамиз, мазкур тадбир Kun.uz сайти мухбирлари томонидан онлайн ёритиб борилди.