Бугун, 21 декабрь куни пойтахтимиздаги “Истиқлол” санъат саройида “Эътироф-2015” миллий мукофоти совриндорларини тантанали равишда тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

Унда 23та номинация бўйича ғолиблар номи маълум бўлади. Айни пайтда маросим ўз ишини бошлади. Мазкур маросимда Kun.uz мухбирлари ва фотомухбирлари ҳам иштирок этмоқда. Маросим тафсилотларини онлайн репортажимиз орқали кузатиб боринг.

Бирма-бир ғолиблар номи аниқланмоқда. Демак, “Йилнинг энг яхши театр актёри” номинациясида "Туташ тақдирлар" сериали орқали кўпчиликка таниш бўлган Ўзбек миллий академик театри актёри Феруз Бурхонов ғолиб деб топилди.

“Йилнинг энг яхши театр актрисаси” номига эса Шахло Темирова муносиб деб топилди.

“Йилнинг энг яхши киноактрисаси” номинациясида Ражабова Юлдуз номи тилга олинди.

 

“Йилнинг энг яхши ёшлар дастурлари продюсери” номинациясида “Менинг юртим" телеканали вакили Сафаров Бахтиёр ғолиб сифатида эътироф этилди.

“Йилнинг энг яхши киноактёри” – Шоҳрух Насимов.

“Энг яхши тарихий аёл образи” – Йўлдошева Гулбаҳор.

“Йилнинг энг яхши ҳайкалтароши” – Алназаров Асланбекка насиб қилди.

“Йилнинг энг яхши ҳунарманди” номига Жасур Жумаев сазовор бўлди.

“Энг яхши радио бошловчи” – Аҳмедов Иброҳим.

Тошкент телеканали журналисти Жамшид Умрзоқов “Энг яхши журналист” номинациясига муносиб деб топилди.

“Йилнинг энг яхши спортчиси” – спортнинг таэквандо тури бўйича Жаҳон чемпиони Дмитрий Шокин мукофотни қабул қилиб олди.

“Йилнинг энг яхши спорт мураббийи” – Юсупов Жалол.

“Спорт маликаси” – Келдиёрова Диёра.

Муқаддас Саъдуллаева "Йилнинг энг яхши киноактрисаси" Юлдуз Ражабовани қутламоқда.

“Йилнинг параолимпиячиси” – Норбеков Хусниддин.

“Эътибор” номинациясида санъаткор Нуриддин Ҳамроқулов номи эътироф этилди. Мукофотни санъаткорнинг ўғли Ойбек Ҳамроқулов қабул қилиб олди.

Санъат соҳасидаги “Хизматлари учун” номинациясида Нуриддин Ҳайдаров ғолиб бўлди. Мукофот унинг ўғли Хожакбар Ҳайдаровга топширилди. Саҳнада “Юр, муҳаббат, кетдик бу ердан” таронаси янграмоқда.

“Йилнинг энг яхши бастакори” – Абдуллаева Ойдин. “Йилнинг энг яхши балетмейстери” – Журабоева Чаросой. Мукофотларни Кумуш Раззоқова топширди.

“Йилнинг энг яхши раққосаси” – Мадраҳимова Дилором.

“Энг яхши опера аёл хонандаси” –  Маматова Ширин.

“Йилнинг энг яхши гуруҳи, ансамбли, оркестри” – Ойбек ва Нигора.

“Йилнинг энг яхши эркак эстрада хонандаси” – Абдурашид Йўлдошев!

“Йилнинг энг яхши аёл эстрада хонандаси” – Малика Эгамбердиева.

Шу билан 2015 йилда эътироф этилганларнинг номлари маълум бўлди. Kun.uz  сайти таҳририяти барча ижодкорларни мукофот билан муборакбод этиб, уларнинг келгусидаги фаолиятига муваффақиятлар тилаб қолади. Мазкур маросимнинг тўлиқ тафсилоти, фото ва видео репортаж сайтимиз орқали эътиборингизга ҳавола этилади.