“Юлдузлар жанги” фильмининг 7-қисми экранларга чиқарилганининг биринчи уик-эндида (жума, шанба, якшанба) 517 млн доллардан кўпроқ маблағ йиғди. Бироқ фильм Хитойда ҳали экранларга чиқарилмади.

Фильм расман аввалги рекорд натижа ўрнатган “Юра даври олами” фильмидан ортда қолмоқда. “Юра даври олами” фильми дунё прокатида 524 млн доллар йиққан, фильм бир вақтнинг ўзида барча ерда намойиш қилинган ва юқоридаги кўрсаткичда Хитойдаги намойишлар ҳам ҳисобга олинган. Фильм Хитойнинг ўзида 100 млн долларга яқин касса йиққан.

“Юлдузлар жанги” фильми эса Хитойда 2016 йил 9 январда экранларга чиқарилади, чунки фильмнинг экранга чиқарилиши вақтига келиб бу мамлакатда Голливуд фильмларини намойиш қилиш учун 2015 йилги лимит поёнига етган.