Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Остонада Еврокомиссия вице-президенти Федерика Могерини билан музокаралар ўтказди

Ўзбекистон 21 Декабрь 2015 2989

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 21 декабрь куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” минтақалараро учрашувида иштирок этди.

Мазкур форумнинг кун тартибига кўра Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан турли соҳалардаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди ҳамда ЕИнинг Марказий Осиё учун Стратегиясини амалга ошириш жараёни ва унинг самарадорлигини ошириш бўйича томонларнинг таклифлари кўриб чиқилди.

Шу куни Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация ЕИнинг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Еврокомиссия вице-президенти Федерика Могерини билан икки томонлама музокаралар ўтказди.

Музокаралар чоғида “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” шаклидаги муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари, олий ва юқори даражаларда эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни ҳамда турли соҳалардаги минтақалараро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, якунланаётган йилда 1996 йилда имзоланган Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимга биноан ташкил қилинган деярли барча қўшма институтларнинг мажлислари бўлиб ўтди. Учрашувда халқаро ва минтақавий сиёсатнинг айрим мавзулари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31916 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69336 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9495 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131812 Жамият
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
21:58 17 Жаҳон
Испания Франция билан чегарасида назоратни кучайтиради
21:53 22 Жаҳон
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 237 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 751 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 4384 Спорт
Кўпроқ янгиликлар