Афғонистондаги теракт натижасида НАТОнинг олти нафар ҳарбийси ҳаётдан кўз юмди, дея хабар бермоқда NBC телеканали.

Бу ҳақда ҳукумат хабар қилди. Қайд этилишича, альянснинг яна уч нафар ҳарбий хизматчиси тан жароҳатини олган.

Аввалроқ худкуш-террористнинг Баграм шаҳридаги НАТО базасидан унча узоқ бўлган ҳудудда жойлашган Америка-афғон қўшма патрулида ўзини портлатиб юборгани натижасида беш аскар вафот этгани хабар қилинган эди. Худкуш ўзининг патрул қаршисида портлатиб юборган, натижада беш нафар ҳарбий ҳалок бўлган, олти нафари жароҳатланган.

Портлаш учун жавобгарликни “Толибон” гуруҳи ўз зиммасига олган. Террористлар вакилининг сўзларига кўра, ҳужумдан қурбон бўлган ҳарбийлар сони 19 нафарга етган.