Афғонистонда мотоцикл бошқариб кетаётган худкуш ўзини ўзи портлатиб юборди

Жаҳон 21 Декабрь 2015 3215

Афғонистонда мотоцикл бошқариб кетаётган худкуш ҳарбий патрулга бориб ўзини урди, бунинг натижасида портлаш юз берди, деб хабар бермоқда Reuters.

Воқеа Баграм авиабазасидан унча узоқ бўлмаган ерда содир бўлган. Мотоцикл бошқариб кетаётган нотаниш кимса ўзини америкалик ва афғонистонлик ҳарбийлардан тузилган патрулга урган ва шу ондаёқ портловчи қурилмани ишга туширган. Афғонистон ҳукумати берган маълумотга кўра, беш аскар ҳалок бўлган, олти нафари эса яраланган. Ҳалок бўлганлар ва яраланганларнинг миллати аниқланмаган.

Бу воқеани “Толибон” ҳаракати ўз зиммасига олган. Унинг вакили бўлмиш, Забиулла Мужоҳиднинг айтишича, бу воқеа сабаб 19 аскар ҳалок бўлган. Фақатгина буни ҳукумат маълум қилишни истамаяпти.

Кўпроқ янгиликлар