AFP: Парижда Air France самолётига шубҳали буюм ўрнатгани гумон қилинган шахслар қўлга олинди

Жаҳон 21 Декабрь 2015 1389

Air France авиакомпаниясининг Маврикийдан Парижга учган Boeing 777 русумли самолёти билан рўй берган ҳодисага алоқадорлиги юзасидан 2 киши қўлга олинди. Бу ҳақда Agence France-Presse хабар тарқатди.

20 декабрь куни Boeing 777 самолётининг ҳожатхонаси ичидан номаълум ускуна топилганди. Шундан сўнг самолёт Кенияда фавқулодда қўнишни амалга оширди.

Жиддий текширувлардан кейин маълум бўлишича, бу шубҳали буюм портловчи қурилманинг қолипи эди.

Самолёт Момбаса шаҳридаги Мои халқаро аэропортига қўнган. Унинг бортидан 459 йўловчи ва 14 нафар экипаж аъзоси эвакуация қилинган.

Кўпроқ янгиликлар