АҚШнинг Apple компанияси iPhone смартфонининг биттагина қисми – камерасини такомиллаштириш учун 800 муҳандисни ёллади.

Бу ҳақда Business Insider нашри ёзмоқда.
“Бу телефоннинг битта қисми учун жуда кўпдай туюлиши мумкин, лекин аслида камера 200дан ортиқ деталлдан иборат”, — деди лойиҳа куратори Грэм Таунсенд.
“Битта тасвирни объективга олиш учун камера 24 млрд операция ўтказади”, — қўшимча қилди Таунсенд.

Муҳандисларнинг бутун бошли армияси камеранинг кўплаб камчиликларини бартараф этиши кутилмоқда. Жумладан, телефонни тутиб турган қўлнинг қалтираши натижасида тасвир сифати яхши чиқмайди. Бу камчилик тез орада бартараф этилиши кутилмоқда.