«Реал» жамоасининг франциялик ҳужумчиси Карим Бензема Англиянинг «Челси» ва «Манчестер Сити» жамоалари қизиқишлари доирасига тушган.

Икки жамоа ҳам қишки трансферлар вақтида ёки мавсум сўнггида футболчини ўз таркибига қўшиб олиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

Қайд этилишича, Бенземанинг ўзи «Реал»да қолишига ишонмоқда. Қолаверса, жамоа уни «Вальбуэна иши» можаросида ҳам қўллаб-қувватлашини маълум қилганди.
Маълумот учун, Бензема Ла Лиганинг 10та ўйинида 11та гол урди.