Daily Sabah: Россиянинг ҳарбий амалиётлари Суриядаги қон тўкилишларини тўхтата олмайди

Жаҳон 21 Декабрь 2015 4824

Туркия ва Германия томонининг ҳисоблашича, Россия томонидан бошланган ҳарбий кампания Суриядаги қон тўкилишларини бартараф эта олмайди ва аксинча ҳудуддаги зиддиятларни кучайтиради. Бу ҳақда Германиянинг Туркиядаги элчиси Мартин Эрдманга асосланиб, Daily Sabah нашри хабар тарқатган.

Элчининг интервьюсида айтилишича, расмий Берлин Россиянинг Сурияга кириб келишини катта хавотир билан кутиб олган ва русларнинг бош мақсади ИШИДга қарши кураш эмас. У шунингдек, Суриядаги инқироз барча томонлар, шу жумладан Россия иштирокидаги муҳокамалар воситасида ҳал қилиниши керак.

Эрдманнинг айтишича, Анқара ва Берлиннинг Россия томонидан амалга оширилаётган ҳаракатлар бўйича қарашлари умумий. Унинг айтишича, ўтган ойда Туркия ва Россия муносабатларининг бузилиши ортидан нафақат Германия, балки НАТОнинг барча аъзолари Туркияни ёқлаб чиқади.

Немис элчисининг қайд этишича, замонавий дунёда фақат НАТОгина сиёсий низолар қаршисида "қоя каби қалқон каби тура олади" ва Москва фақат қуролли кучларига таяниб, Суриядаги муаммони ҳал қила олмайди.

Кўпроқ янгиликлар