Мюнхеннинг «Бавария» клуби собиқ футболчиси Олаф Тон мавсум охирида жамоани тарк этадиган Хосеп Гвардиола ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Хосеп Гвардиола биз ҳаттоки ўйлаб ҳам кўрмаган позициялар бўйича революцияларни амалга оширди. У Жером Боатенгни ривожлантирди. Филипп Ламнинг функцияларини оширди – энди у ўнг қанот вингери, Рафиньяни чап тарафга жойлаштирди. У фақат Мануэль Нойерни ўнг қанотга қўйиши қолди. Гвардиоланинг қарорларида мумкин бўлмаган нарсанинг ўзи йўқлигини кўриш мумкин.

Гвардиоланинг ўрнини эгаллайдиган мураббийга осон бўлмайди. Пеп бу ерга Юпп Хайнкеснинг ўрнига келганди. Натижада у учта соврин ютди ва халқаро мусобақани ютмаганига қарамай, жамоанинг ўсишини таъминлай олди», дея Тоннинг сўзларидан иқтибос келтиради Goal.com.