Лондонда Harry Potter and the Cursed Child (Гарри Поттер ва лаънатланган бола) спектакли бош роллари учун кастинг якунига етди. The Daily Mail нашрининг ёзишича, танланган актёрларнинг ташқи кўриниши кинодаги прототиплардан сезиларли даражада фарқланиб туради.

Гарри Поттер ролини 36 ёшли британиялик актёр Жейми Паркер ижро этади. Рон Уизли образини Пол Торнли гавдалантиради.

Гермиона Грейнжер ролида эса 45 ёшли Нома Думезвени чиқади. Свазилендда туғилган актриса 7 ёшда ЖАРнинг Саффолк графлигига кўчиб ўтган. У шу пайтгача бир қанча сериалларда иштирок этган.