Германиянинг Байройт шаҳрида номаълум жиноятчи уч кишини отиб кетди, деб хабар бермоқда Spiegel нашри.

Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, барча уч қурбон парковка қилиб қўйилган автомобиллар ёнидан топилган. Яна бир киши яраланган.

Отишма ҳақида маҳаллий аҳоли полицияга маҳаллий вақт билан 21.30 да хабар берган.

Жиноятчи воқеа жойидан қочиб кетган. Қурбонлар ва жиноятчи шахси аниқланмаган, жиноят сабаби ҳам ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.