2016 йилнинг май ойидан GM Uzbekistan компанияси янги Chevrolet Aveo моделини ишлаб чиқара бошлайди. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат” АК вакилига таянган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

"Янги модель ишлаб чиқариш 2016 йил майидан бошланади, янги моделнинг бир қатор компонентларини ишлаб чиқариш аллақачон ўзлаштирилди ", — маълум қилди агентликнинг суҳбатдоши.

Илгари хабар қилинганидек, GM Uzbekistan 2015-2016 йилларда T250 платформасидаги автомобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этишга 104.2 млн доллар маблағ ажратади. Ишлаб чиқариш қуввати йилига 73.6 минг автомобилни ташкил этади.

2 йил мобайнида янги модель шу тоифадаги бошқа маркаларнинг ўрнини босиб, экспорт етказмаларини диверсификация қилишга кўмак беради. Таъкидланишича, биринчи босқичда Chevrolet Aveo’нинг локализация даражаси 25 фоизни ташкил этади.