Гулистонда йил охиригача зах сувларни қочириш ва янги қувурлар ўрнатиш ҳисобига 1,5 млрд сўмлик ишлар бажарилади

Ўзбекистон 21 Декабрь 2015 2088

Гулистон шаҳрида ер ости зах сувларини қочириш, муҳандислик-коммуникация ишларини ривожлантириш йўлида бир қатор ишлар йўлга қўйилмоқда.

Президентнинг 2015 йил 9 мартдаги “2015-2019 йилларда Гулистон шаҳрида дренаж тизимини янада такомиллаштириш, мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва эр ости сув сатҳини камайтириш, муҳандислик коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида амалга оширилмоқда.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йил охиригача “Дўстлик” канали ва шаҳардаги зах сувларни қочириш, янги қувурлар ўрнатиш ҳисобига 1,5 миллиард сўмлик ишлар бажарилади.

Шунингдек, ноқонуний қурилишларга ҳам барҳам бериш ишлари жадал кетмоқда, деб ёзилади хабарда.

Бир вақтлар кузатилган кўп қаватли уйларнинг биринчи қавати ён-атрофига қўшимча бинолар қуриш, уйга қадаб гаражлар қуриш, чор-атрофини беркитиб олиш ҳоллари бартараф этилмоқда.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47677 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64248 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34870 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19874 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75591 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60414 Жамият
Франция Трампнинг Афғонистон бўйича қарорини қўллаб-қувватлади
18:56 14 Жаҳон
Ўзбекистонда ўзиучар қурилмалардан фойдаланиш корхонаси ташкил этилади
Ҳамза Жумаев телевидениега қайтди
18:38 2332 Жамият
АҚШ миллий разведкаси собиқ раҳбари: Трампнинг Финиксдаги чиқиши кишини қўрқитмоқда
18:33 789 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар